Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

TechCrunch Disrupt: Марказий Осиё стартаплари жаҳон саҳнасида

TechCrunch Disrupt: Марказий Осиё стартаплари жаҳон саҳнасида

Сан-Францискода ўтказилган “TechCrunch Disrupt 2024” тадбирида “Central Asian Innovation Hubs” Марказий Осиёнинг инновацион истеъдодларини намойиш этиб, эътиборни тортадиган дебют қилди.

IT Park Узбекистан ва “Astana Hub” ҳамкорликда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ривожланаётган компанияларига инвестициялар жалб қилиш ва уларнинг ўсишига кўмаклашиш мақсадида ушбу ташаббус доирасида бирлашган турли стартапларни тақдим этди.

“TechCrunch Disrupt” каби нуфузли халқаро тадбирларда қатнашиш орқали IT Park Uzbekistan ва “Astana Hub” Марказий Осиёнинг истиқболли технология маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамламоқда ҳамда Силикон водийсидаги инвесторлар ва соҳанинг етакчи вакиллари билан алоқаларни кенгайтирмоқда.

82 миллиондан ортиқ аҳолиси ва ўртача ёши 29 бўлган Марказий Осиё жаҳон технология харитасида ўз ўрнини ишонч билан эгалламоқда. Минтақа янги технологик “яккашохлар” пайдо бўлиши ва тадбиркорликнинг жадал ривожланиши учун улкан салоҳиятга эга. Биргина Ўзбекистоннинг ўзида халқаро бозорларга чиқиш имкониятига эга маҳсулотларни таклиф этиб, глобал миқёсда таъсир кўрсата оладиган 400 та истиқболли стартап мавжуд.

Батафсил:https://digital.uz/news/view/25907/

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг