Таргет реклама бўйича янги қоидалар ўрнатилди

Европа иттифоқи мамлакатлари рақамли хизматлар бозорини тартибга солиш бўйича қонун қабул қилиш арафасида. Янги қоидалар IT-компанияларга таргет рекламаларда ёш, жинс, ирқ, дин ва сиёсий қарашларга оид маълумотлардан фойдаланишни тақиқлайди. Бунга амал қилмаган жаримага тортилади.
Қонун вояга етмаганлар учун ҳам мақсадли рекламаларни ман этади. Айниқса Amazon, Google ва Meta каби йирик онлайн-платформаларга талаб қаттиқ бўлади. Бордию улар тартибга бўйсунмасалар, глобал айланмаларининг 6 фоизи миқдорида жаримага тортиладилар. Масалан, Amazon - 26 миллиард евро, Google14 миллиард евро тўлашига тўғри келади. Қоиданинг такрорий бузилишида уларга Увропа иттифоқи миқёсида бизнес юритиш тақиқлаб қўйилади.
Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга икки йил вақт кетган. Ҳукумат унга интернет-компаниялари ва ижтимоий тармоқлар фаолиятини шаффофлаштирувчи манба, деб қарамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter