Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий йўлдош қўнғироқлари мавжуд дунёдаги биринчи смартфон

Сунъий йўлдош қўнғироқлари мавжуд дунёдаги биринчи смартфон

Фото: 4apk.ru

Huawei жимгина, эълонларсиз ва тақдимотларсиз технологияга эга флагман смартфони Mate 60 Proни тақдим этди. У сунъий йўлдош орқали қўнғироқ қилиш имкониятига эга дунёдаги ягона смартфондир. Рақобатчиларнинг смартфонлари сунъий йўлдош орқали фақат SMS форматда мулоқот қилишлари мумкин.

Mate 60 Pro Huawei компаниясининг илгари номаълум бўлган Kirin 9000s процессорида ишлайди. Илгари компания ўз чипларини ишлаб чиқаришни музлатиб қўйган бўлса, энди уни яна тиклади. Хусусиятларига кўра, Kirin 9000s процессори MediaTek Dimensity 8100 га ўхшайди.

Асосий хусусиятлари:

Экран: 6,82 дюйм, LTPO, Full HD+, адаптив 120 Гц, PWM 1440 Гц,

Хотира: 12 ГБ оператив хотира, 1 ТБ ташқи хотира;

Батарея: 5000 мА / соат, тез қувватлаш 88 Вт;

Камералар: асосий 50 МП, телефото 48 МП, кенг бурчакли 12 МП, олд 13 МП;

Операцион тизим: HarmonyOS 4.0;

Уланиш имконияти: USB 3.1 Gen 1, Wi-Fi 6, Bluetooth 5.2, NFC, GPS, 4G, жуфт SIM-карта.

Нархи: 960 доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг