Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сунъий интеллект Google Play Storeга киритилди

Сунъий интеллект Google Play Storeга киритилди

Фото: androidauthority.com

Google Play Store бу сафарги янгиланишда сунъий интеллектни қўшди.

Компания иловаларнинг асосий жиҳатларини ажратиб кўрсатиш ва қисқача тавсиф бериш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган App Highlights деб номланган янги функцияни синовдан ўтказмоқда.

Ушбу хусусият синовдан ўтказилаётганлиги сабабли, фақат баъзи фойдаланувчилар ундан фойдаланишлари мумкин.

Жорий йилнинг бошида Google шунга ўхшаш хусусиятни АI ёрдамида синовдан ўтказган эди - Play Storeдаги FAQ бўлими. Бироқ, тез-тез сўраладиган саволлардан фарқли ўлароқ, App Highlights илованинг қисқача ва маълумотли хулосасини тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг