Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар сунъий интеллектнинг илмий нашрлардаги ролини баҳоладилар

Олимлар сунъий интеллектнинг илмий нашрлардаги ролини баҳоладилар

Фото: Ferra

Сунъий интеллект (СИ) илмий нашрга, айниқса, ўзаро шарҳлаш ва мақолалар тайёрлашга сезиларли таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Америка тиббиёт ассоциацияси журналининг собиқ бош муҳаррири, тиббиёт фанлари доктори Ховард Баухнернинг фикрича, бу жараёнларга сунъий интеллектни интеграциялаш илмий нашрлар самарадорлиги ва сифатини оширади.

Баухнернинг таъкидлашича, СИ қўлёзмаларни баҳолаш жараёнини соддалаштириши ва муҳаррирларга қайси ҳужжатларни ташқи кўриб чиқишга жўнатиш кераклигини ҳал қилишда ёрдам бериб, мақолалар учун дастлабки “баҳо”ни тақдим этиши мумкин. Бу малакали шарҳловчиларни топиш муаммосини енгиллаштириши ва кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириши мумкин, дейди олим. Бундан ташқари, сунъий интеллект воситалари муҳаррирларга иқтибос потенциалини башорат қилиш ва шу орқали журналнинг "таъсир омили"га таъсир қилиш орқали муҳим мақолаларни танлашда ёрдам бериши мумкин. 

European Journal of Emergency Medicine таҳририятида Баухнер СИ муҳаррирлар ва шарҳловчиларни алмаштирмаслигини, балки қимматли қўшимча маълумотларни тақдим этишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг