Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Subscriber Control": Янгиланган тизим тақдимоти (видео)

Бугун, 25 октябр куни, пойтахтимиздаги "Radisson" меҳмонхонасининг конференциялар залида "Subscriber Control" тизимининг янги имкониятлари ва қулайликларини кенг ёритишга қаратилган муҳим тадбир бўлиб ўтди.

"Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" томонидан яратилган "Subscriber Control" тизимига бағишланган ушбу тадбирда тижорат банклар, кредит ташкилотлари, йирик савдо тармоқлари, расмий дилерлик марказлари, мобил алоқа операторлари, ОАВ вакиллари ҳамда бошқа муассасалар мутахассислари иштирок этишди. 

 "Subscriber Control" нима?  

Бу мобил қурилманинг ўзига хос идентификация кодини рўйхатга олиш орқали унинг ишлашини чеклаш ёки қайта тиклаш имконини берувчи инновацион тизимдир.

Ушбу тизим мобил қурилманинг йўқолиши, кредитга олинганида тўловни вақтида амалга оширмаслик ёки ўғирланиши ҳолатида унинг қийматини сақлаб қолишга ёрдам беради. 

Тадбирда тизимнинг ишлаш механизми, унинг афзалликлари ва қандай қилиб фойдаланиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ушбу тизим мобил қурилмаларни (телефон, планшет ва сим модулга эга бошқа қурилмалар) кредитга берувчи ёки муддатли тўлов орқали тижорат қилувчи ташкилотларга қулайлик яратади. Яъни қарздорликни ўз вақтида ундириш учун муҳим техник ечим ҳисобланади. 

Тизимнинг барча турдаги мобил қурилмаларга мос келиши қулайлигини билдирса, киберхавфсизлик талабларига жавоб бериши ишончлиликни оширади. 

"Subscriber Control" тизимидан кимлар фойдаланиши мумкин

  •  Тижорат банклар 
  •  Кредит уюшмалари 
  •  Мобил алоқа операторлари
  • Расмий дилерлик марказлари
  • Дўконлар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари 

Тадбир иштирокчиларининг таъкидлашича, "Subscriber Control" тизими жиноятчиликка қарши курашда муҳим аҳамиятга эга. Мобил алоқа операторлари эса ушбу тизимни мавжуд хизматларга интеграция қилиш имкониятига эга. 

Хулоса қилиб айтганда, "Subscriber Control" тизими Ўзбекистонда мобил қурилмалар савдосининг ривожланишини янги босқичга олиб чиқилишига хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг