Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Ўзбекистонда мобил қарамликка чек қўйилди! (+видео)

Мамлакатимизда мобил қарамликка чек қўйилганидан хабарингиз борми?

27 октябрдан эътиборан, юртимизда МNP — мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати ишга туширилди.

Эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлашлари мумкин. Энг асосийси, бу ҳолатда севимли рақамни ўзгартириш шарт эмас.

Сиз ҳам телефон рақамингизни ўзгартирмаган ҳолда мобил алоқа операторингизни алмаштиришни истайсизми?

Бунинг учун ўзингиз танлаган мобил алоқа операторларининг офисига ташриф буюриб, рақамингизни кўчириш учун ариза топширасиз.

Аризани тўлдириш учун эса рақамни қайси шахсни тасдиқловчи ҳужжатга расмийлаштирган бўлсангиз, айнан ўша ҳужжат (яъни паспорт, ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномангиз ёки ҳарбий гувоҳнома) ёнингизда бўлиши лозим.

Рақамни кўчириш учун бор-йўғи 10 дақиқа вақтингиз кетади. Хизматдан фойдаланиш нархи ўртача 60 минг сўм.

Хизматни фаоллаштирганингиздан сўнг рақамингиз янги алоқа операторига уланганлиги ҳақида СМС-хабарнома келади.

Шундан сўнг эса сизга янги SIM-карта топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг