Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфонлар учун ядровий батарея ишлаб чиқилди

Смартфонлар учун ядровий батарея ишлаб чиқилди

Фото: Betavolt

Хитойнинг Betavolt стартапи митти ядровий батарея — BB100ни тақдим этди.

Унинг ўлчамлари — 15x15x5 мм (тангадан кичик). Батарея 100 микроватт қувват ва 3 волт кучланишга эга. Компания баёнотига кўра, бу 50 йил тинимсиз ишлаш учун етади.

Атом-батарея асосида 10 микрометр қалинликдаги яримўтказгичли сунъий олмос қатлами ётибди. Кристалл тузилма парчаланаётган никел изотопи ажратувчи энергия ҳисобига электр ишлаб чиқаради.

Компания ишланмани тижорий йўлга қўймоқчи: атом-батареялар смартфонлар, дронлар, тиббиёт қурилмалари, аэрокосмик соҳа ва бошқаларда қўлланилишига умид қилмоқда.

Батареянинг номи ваҳимали бўлгани билан, мутлақо хавфсизлиги, ташқи нурланиш чиқармаслиги, -60° даража совуқдан +120° дарача иссиққача дош бериши айтилмоқда. Экологияга ҳам зарари йўқ, парчаланиш даври тугаганидан сўнг радиоактив бўлмаган барқарор мис изотопига айланиши таъкидланяпти.

Betavolt 2025 йилда шу батареянинг 1 ваттлисини ҳам чиқармоқчи, аммо бунга ишониш қийин, қисқа давр учун — ўта катта сакраш. Стартап муҳандислари бир нечта батарея жамланмасидан иборат модул батарея ҳам ишлаб чиқаришмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг