🤖 Сизни бир деганда роботга айлантириб қўювчи ниқоб
Qudi Mask 2 номли янгича интерактив ниқобнинг сурат ва видеолари интернетни портлатмоқда.
Масканинг мақсади — одамлар ўртасидаги мулоқотни янада ёрқинроқ ва қизиқарли қилишдир.
Qudi Mask 2 бошга юзни тўлиқ қоплайдиган қилиб ўрнатилади.
Экранда эса фойдаланувчининг юз ифодаларига мос равишда ҳаракатлар ҳамда одамни гуманоид роботга айлантирувчи кўзлар, қошлар ва оғиз акс этади.
Қисқа қилиб айтганда, ниқоб 30 дан ортиқ кайфиятни акс эттириши мумкин.
Qudi Mask 2 ноодатий ниқобини декабр ойидан бошлаб 129 долларга харид қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter