Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси президенти Ўзбекистонга келди

Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси президенти Ўзбекистонга келди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси президенти ҳамда бош ижрочи директори Омар ал Мидани билан учрашув ўтказди.

Учрашувда рақамлаштириш, телекоммуникация соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Меҳмонларга Ўзбекистонда Дата марказлар фаолияти, телекоммуникация йўналишида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, IT соҳаси ҳамда ёшлар учун яратиб берилган имкониятлар ҳақида гаплашилди.

Учрашув якунида ҳар икки томон вакиллари ўзаро шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда уларни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдириб, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Маълумот учун: “Vision Invest” Саудия Арабистонининг етакчи ривожланиш ва сармоявий холдинг компанияси бўлиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ва ундан ташқарида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг етакчиси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда компания 96 млрд доллардан ортиқ активларни бошқаради. Унинг асосий йўналиши телекоммуникация, энергетика, сув етказиб бериш, коммунал хизматлар, қурилиш, транспорт, кўчмас мулк лойиҳаларини интеграциялашни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг