Рақамли технологияларга оид жиноятларнинг олдини олиш бўйича кадрлар тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятлар олдини олиш йўналишида профессионал кадрларни узлуксиз, босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратуранинг қуйидаги таклифлари маъқулланади:
2024-2025-ўқув йилидан бошлаб, рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш йўналиши бўйича босқичма-босқич ҳар йилги белгиланадиган давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиқиб, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон миллий университетида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Рақамли криминалистика” йўналиши бўйича терговчилар ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходимлари учун доимий махсус ўқув курсларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий шаклда ахборот-таълим портали орқали ташкил этиш;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб “Киберҳуқуқ” йўналиши бўйича магистратура йўналишини очиш.
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб университетларда рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари квоталарини давлат буюртмасига асосан давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ҳар йилги давлат буюртмаси параметрларини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Белгиланишича:
- назарияни амалиёт билан уйғунлаштиришга йўналтирилган рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш йўналишида 3-4-ўқув курслари талабалари ички ишлар ва прокуратура органларида ўқув режаларида белгиланган муддатларда амалиёт (стажировка) ўташи ташкил этилади;
- университетларни рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олишга доир мутахассислик фанлари бўйича ўқишни тамомлаган талабалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги хизматга белгиланган махсус тартиблар ва талаблар асосида қабул қилинади;
- рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш йўналишида профессионал кадрларни узлуксиз, босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter