Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди.

Учрашувда рақамлаштириш жараёнидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, томонлар тажриба алмашиш, қўшма лойиҳалар ва компаниялар ўртасидаги шериклик механизмлари бўйича таклифлар алмашди.

Шунингдек, учрашувда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича икки томонлама ташаббусларни амалга оширишга эътибор қаратилди.

Мазкур ташаббуслар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги АйТи ҳамкорликга хизмат қилиши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг