Рақамли технологиялар хизматлари истеъмолчилари диққатига!
Рақамли технологиялар соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда вазирликнинг Наманган вилоятидаги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 2024 йил 1 ноябр куни соат 15:00 да фуқаролар билан очиқ сайёр қабул учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан Сиздан рақамли технологиялар хизматларидан фойдаланишда муаммолар, таклифлар ва ўзларингизни қизиқтирган саволлар бўлса, сайёр қабул куни ташриф буюришингизни сўраймиз.
Манзил: Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри Олмос кўча 2-уй. Маданият маркази биноси
Маълумот учун телефон: 69-227-24-24
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter