Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги — вазирликлар ўртасида биринчи (Очиқлик индекси)

Рақамли технологиялар вазирлиги — вазирликлар ўртасида биринчи (Очиқлик индекси)

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Очиқлик индекси натижаларини эълон қилди. Унда 2022 йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги баҳоланган.

Очиқлик индексини ҳисоблаш 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида Баҳолаш комиссияси томонидан амалга оширилган.

2022 йил учун “Очиқлик индекси”ни баҳолашда умумий 86 та вазирлик, идора ва муассасалар қамраб олинган бўлиб, улардан 21 таси  вазирлик, 14 таси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 32 таси давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда 19 таси қўмита ва агентликларни ташкил этган.

Тўпланган балларнинг самарадорлик кўрсаткичлари Методикада белгиланган тартибга мувофиқ тоифаларга ажратилиб, унга кўра 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар “яшил”, 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар “сариқ” ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар “қизил” тоифага киритилган.

Очиқлик индексида энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари Статистика агентлиги (89 балл), Божхона қўмитаси (88 балл), Тошкент вилоят ҳокимли (83 балл), Хоразм вилоят ҳокимлиги (79 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (79 балл) томонидан қайд этилган.

Мазкур кўрсаткчилар бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги умумий рейтингда 6-ўринни, вазирликлар ўртасида 1-ўринни банд этди (юқоридаги диаграмма).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг