Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси “Жаҳон таълим форуми-2023”да қатнашмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси “Жаҳон таълим форуми-2023”да қатнашмоқда

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Лондон шаҳрида ўтказилаётган “Жаҳон таълим форуми-2023” (The Education World Forum 2023)да иштирок этмоқда.

Лондон сафаридан асосий кўзланган мақсадлар:

  • Ўзбекистоннинг IT салоҳиятини Британиянинг нуфузли ОТМлари ва IT компанияларига намойиш этиш;
  • Ўзбекистонда IT соҳасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, IT таълимни ривожлантириш йўлидаги замонавий тенденциялар билан таништириш;
  • Британиядаги йирик IT компанияларни Ўзбекистон IT бозорига олиб келиш ҳамда ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш.

Форум доирасида Буюк Британия ҳукуматининг Савдо ва бизнес департаменти, “York press", “National Geographic" ва бошқа етакчи IT компаниялари ва IT таълим ташкилотлари билан учрашувлар ва музокаралар олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг