Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Рақамли технологиялар соҳасида 2023 йил сарҳисоби (+видео)

2023 йил мамлакатимиз ахборот технологиялари оламида муҳим янгиликларга бой бўлди. Йил якунида рақамли технологиялар соҳаси ривожида энг эътиборга молик бўлган воқеа ва ҳодисаларни сарҳисоб қилдик:

  • 27-29 январ кунлари Тошкентда “Оpen Datа Challange” ҳакатони бўлиб ўтди. Бу очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича анъанавий йиллик танловдир. Ҳакатон фуқароларнинг очиқ маълумотлардан фойдаланишга бўлган қизиқишини ривожлантириш ва оширишга қаратилган.
  • 27 январ куни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан Вазирлик марказий аппарати департамент, бошқарма, бўлимлари, шунингдек, ҳудудий бошқармалари бошлиқ-ходимлари иштирокида “Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати” тақдимоти ўтказилди.
  • Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити доирасида БАА ҳукумати томонидан ташкил этилган “Best Global М-Gow Аwаrd” танловида Ўзбекистоннинг “Don’t Wаste” стартапи 2-ўринни эгаллади.
  • Ўзбекистон президенти раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди. Давлат раҳбари барча бизнес жараёнларини ҳамда аҳоли учун энг зарур хизматларни тўлиқ рақамлаштириб, ўзаро интеграция қилиш вазифасини қўйди.
  • Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб 5G спектрини тақдим этди
  • “Республикада нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратишни тартибга солиш чора-табдирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Барселона (Испания)даги “МWC Barselona 2023” жаҳон мобил конгрессида иштирок этди.
  • “Рақамли технологиялар вазирлигининг 717 млн. сўмлик стипендияси танлови эълон қилинди.
  • 14–17 март кунлари Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи томонидан ташкил этилган Ахборот ҳамжамияти бўйича халқаро саммитда иштирок этди.
  • 17 март куни Тошкент вилояти маркази — Нурафшон шаҳрида IT Parkнинг янги филиали очилди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги жамоаси “Ахлатни мен ташламадим, лекин юртим меники” челленжини ўтказди.
  • Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тошини қўйиш маросимида юртимизда илк бор “ақлли” технологиялар жорий этилиши лозимлигини таъкидлади.
  • ИТ соҳасида жаҳон меҳнат бозорида муваффақиятли рақобатлаша оладиган малакали IТ мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 23 март куни “NEXTGEN АCАDEMY” халқаро IТ академияси очилди.
  • Ўзбекистонда IТ соҳасида хорижликлар ва ҳамюртларимиз учун яратилаётган имкониятлар Япония телеканали орқали намойиш этилди.
  • Мамлакатимизда iPhone фойдаланувчилари учун ҳам 5G тармоғидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.
  • Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида 29–31 март кунлари мамлакатимиз IТ соҳаси вакиллари ҳамда IT Park таълим резидентлари иштирокида “BEТТ” кўргазмаси бўлиб ўтди.
  • 25–27 апрел кунлари Тошкент шаҳрида SТC 2023 космик технологиялар халқаро конференцияси ва “Youth Space Forum” бўлиб ўтди.
  • My.gov.uz портали томонидан ота-оналар учун фарзандини мактабдан мактабга кўчиришни ҳеч қандай қийинчиликсиз электрон тарзда амалга ошириш имконияти тақдим этилди.
  • Киберспорт бўйича чемпионатда илк бор 3000 нафарга яқин киберспортчилар иштирок этди ва Ўзбек киберспортида янги рекорд ўрнатилди.
  • Тошкентда янги Plug and Play офиси очилди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Лондон шаҳрида бўлиб ўтган “Жаҳон таълим форуми – 2023” да иштирок этди.
  • “Юридик шахслар томонидан хорижий Интернет жаҳон ахборот тармоқларида реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
  • “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.
  • “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформасия қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.
  • Виртуал операторлар ҳамда телерадио субъектлари тўлайдиган давлат божлари камайтирилди.
  • 62-“Халқаро Гуллар фестивали” доирасида хорижий ва маҳаллий IT-компаниялар, мутахассислар ҳамда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “NamanganTechSummit” халқаро IТ-форуми бўлиб ўтди.
  • Тошкентда aлоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстликнинг электр алоқа ва ахборот-коммуникация операторлари кенгашининг 44-йиғилиши ўтказилди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ҳунармандлар учун электрон тижорат платформаларида даромад топиш бўйича бепул таълим дастури тақдим этилди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги ва HP компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
  • 7 июл куни дунёнинг 300 дан ортиқ компания ва ташкилотлари вакилларини бир жойга тўплаган Digital Leadership – рақамли етакчилик форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида “Huawei” компаниясининг минтақавий офиси, “ZTE ” компаниясининг BPО маркази, “VEON ”нинг янги бизнес йўналиши ҳамда “Аcharya” университетининг очилиш маросими ҳам ўтказилди.
  • My.gov.uz порталида абитуриентларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига шахсий ташрифсиз, қоғоз ҳужжатлар ва ҳеч қандай навбатларсиз онлайн рўйхатга олиш хизмати ишга туширилди.
  • “Ўзбектелеком” АК “2023 йил МДҲ мамлакатларининг минтақавий оператори” мукофотига сазовор бўлди.
  • Ўзбекистон терма жамоаси Counter-Strike: Global Offensive компютер ўйини бўйича Осиё чемпиони бўлди.
  • Ўзбек ва хорижий тилларда “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ўз фаолиятини бошлади.
  • Илк бор 3 ой ичида 57 млн долларлик IТ хизматлар экспорти амалга оширилиб, Ўзбекистон IТ экспортида янги рекорд ўрнатилди.
  • Ўзбекистон илк бор 2023 Global Services Location Indexга қўшилди ва 78 та давлат ичида 40-ўринни эгаллади.
  • Ўзбектелеком” оператори 2023 йилнинг 1-2-чораги бўйича “Энг тезкор мобил тармоқ” номинациясида олий мукофотга сазовор бўлди.
  • Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона юқорилади.
  • My.gov.uz порталида онлайн интернет тармоғига уланиш хизмати ишга туширилди.
  • “Ўзбеккосмос” агентлиги ва Покистон космик фазо ва юқори атмосферани тадқиқ этиш комиссияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
  • Ўзбекистон Республикаси Open Datа Inventory (ОDIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
  • Давлат ОТМнинг талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизматлари марказлари ҳамда My.gov.uz портали орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширила бошлади.
  • АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди.
  • Ўзбекистонда IТ соҳасининг инвестицион жозибадорлиги Нью Ёркнинг машҳур Times Square майдонида намойиш этилди.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Ўзбек тили ихлосмандлари учун бепул tahrirlovchi.uz лойиҳаси тақдимот этилди.
  • “Рақамли ҳукумат” маркази халқаро ISО стандарти бўйича мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.
  • Ўзбекистон терма жамоаси CS:GО бўйича жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди.
  • АҚШ телевидениесида Ўзбекистоннинг IТ-аутсорсинг имкониятлари тарғиб қилинди.
  • Ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчилар Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида мамлакатимиз тарихида илк бор ғалаба қозониб, 2 та бронза ва шарафли иштирок (Honourable mention) дипломига сазовор бўлишди.
  • Қатарда бўлиб ўтган “Seeds for the future” Халқаро IТ мусобақасида юқори натижага эришган талабаларимиз Дубайдаги минтақавий ТECH4GOOD танловида ҳам ғолибликни қўлга киритишди.
  • Пойтахтимизда ташкил этилган “URBAN.TECH UZBEKISTAN–23” ҳакатонида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари бирйўла иккита йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритишди.
  • My.gov.uz порталида “Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Вашингтонда бўлиб ўтган АҚШ – Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди.
  • Саудия Арабистонида бўлиб ўтган IV-Фавқулодда Конгрессининг стратегик саммитида Ўзбекистон Республикаси “Почта тараққиётининг юксалувчи юлдузи” мукофоти билан тақдирланди.
  • UZINFOCOM Ўзбекистонда илк маротаба К-root серверини ишга туширди.
  • Mobiuz мобил оператори SАMENA телекоммуникация кенгашининг нуфузли LEAD Аwаrds мукофотини қўлга киритди.
  • UZTELECOM Ўзбекистондаги энг яхши 5G таъминоти учун нуфузли LEAD Аwаrds мукофоти билан тақдирланди.
  • Ногиронлиги бўлган шахсларнинг рақамли технологиялардан тенг ҳуқуқли фойдаланишига шароит яратиш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.
  • Рақамли ҳукумат маркази ва BYD компанияси ўртасида шартнома имзоланди.
  • 51 нафар ёшлар Рақамли технологиялар вазирлиги стипендиясини қўлга киритдилар.
  • 23–26-октябр кунлари Ўзбекистон IТ оламидаги энг йирик халқаро форум — “ICТWEEК 2023” АКТ ҳафталиги бўлиб ўтди.
  • “Techno Women” ҳаракатининг Ўзбекистондаги фаолияти бошланиб, “Wомen in Тech” лойиҳасига старт берилди.
  • “ICТWEEК 2023” АКТ ҳафталиги доирасида ташкил этилган кўргазмада абонентларга ўз мобил рақамларини ўзгартирмаган ҳолда исталган мобил алоқа компаниясига ўтиш имкониятини берувчи МNP хизмати тақдим этилди. Шунингдек, жисмоний шахслар учун хориждан ўзи билан иккита мобил қурилмани олиб кириш имконияти ҳам яратилиб, UZIMEI тизимида рўйхатга олишда шахсни биометрик идентификация (Fаcе-ID) қилиш тизими жорий этилди.
  • Тошкентда биринчи бор “Ўзбекистон – Корея АКТ Бизнес ҳамкорлик” форуми ўтказилди.
  • UzPost жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб бериш имкониятини тақдим этувчи янги “Бир Қадам” хизматини тақдим этди.
  • “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасида жорий этилиши белгиланди.
  • “Ўзбеккосмос” агентлиги Халқаро астронавтика федерациясига аъзо бўлди.
  • Тошкент ахборот технологиялари университети дунёнинг ТОП Университетлари рўйхатида 1000 баллик баҳолаш шкаласида 620 балл тўплаб, 4 юлдузли университет мақомига эришди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Wildberries” компанияси ўртасида меморандум имзоланди.
  • Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида охирги 3 йил ичида 33 поғонага кўтарилди.
  • Ўзбекистонликларга ChatGPTдан VPNсиз фойдаланиш имконияти яратилди.
  • Ўзбекистонда илк маротаба Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилган “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолиблари тақдирланди. Рақамли технологиялар вазирлиги бир нечта номинацияларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Жумладан:
    1. “Энг яхши ташаббус” номинациясида (IT Park) — 1-ўрин;
    2. “Стратегик мақсадларни амалга ошириш” номинациясида — 2-ўрин;
    3. Намунали вазирлик” номинациясида — 3-ўрин;
    4. “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси “Энг яхши лойиҳа” номинациясида — 3-ўринни эгаллади.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги ISО 37001:2016 ҳамда 9001:2015 халқаро сертификатларни қўлга киритди.
  • UZINFOCOM компанияси томонидан ишлаб чиқилган PalmID доирасида “Халқлар дўстлиги” бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди.
  • Рақамли технологиялар вазирлиги “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини топширган вазирликлар орасида етакчиликни қўлга киритди.
  • IT Park Хоразм филиали резиденти “IТ-Forelead” МЧЖ дастурчиси Раъно Жабборова “Йил аёли–2023” миллий танловининг вилоят босқичида “Йилнинг энг яхши IТ дастурчи аёли” номинацияси ғолиби бўлди.
  • My.gov.uz порталида йўлга қўйилган хизматлар 565 тадан, фойдаланувчилар сони эса 7,5 млн нафардан ошди. 2022 йилда электрон давлат хизматларидан my.gov.uz орқали 12 mln.dan ортиқ фойдаланилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич салмоқли даражада ортиб, 20 mln.ga яқинни ташкил этди.
  • Энг илғор стартап лойиҳаларини аниқлашга бағишланган умумий мукофот жамғармаси 1 млн АҚШ долларлик “President Tech Award” танлови ғолиблари муносиб тақдирланди.
  • Йилнинг энг муҳим воқеаси, шубҳасиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IТ Park фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди ҳамда IТ соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказгани бўлди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Соҳа ва бошқа идоралар раҳбарларига рақамлаштириш бўйича тегишли вазифалар топширилди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг