"Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси" бўлиб ўтди
Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 2 – 3 сентябрь кунлари Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЭСКАТО) томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган "Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси"да иштирок этиш учун хизмат сафарини амалга оширди.
Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев билан учрашув ўтказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter