Рақамли ҳукумат бўйича халқаро конференция: 15 та давлат билан тажриба алмашиш имконияти
2024 йил 29-30 май кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТ, Астана ҲАБ ва Жанубий Кореянинг НИА (Миллий ахборот жамияти агентлиги) ҳамкорлигида “Рақамли ҳукумат ва рақамли трансформациянинг устувор йўналишларини аниқлаш” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда 15 та давлат, жумладан: Қозоғистон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Бангладеш, Камбоджа, Лаос, Мўғулистон, Филиппин, Шри Ланка, Ветнамдан соҳа экспертлари иштирок этишди.
Конференция қатнашчилари электрон давлат хизматларини ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш баробарида рақамли ҳукумат соҳасидаги илғор тажриба ва тенденцияларни муҳокама қилишди, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик йўлларини белгилаб олишди.
Анжуман давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро алоқаларни ўрнатиш учун муҳим майдонга айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter