Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рақамли авлод қизлари – 2022» лойиҳаси доирасида ғолиблар тақдирланди

«Рақамли авлод қизлари – 2022» лойиҳаси доирасида ғолиблар тақдирланди

Олдин хабар берганимиздек, 28 февраль – 4 март кунлари  «Рақамли авлод қизлари – 2022» лойиҳаси доирасида IT соҳасининг турли йўналишлари оромгоҳ ташкил этилди. Танлов шартлари асосида қабул қилинган қизлар лойиҳа давомида малакали менторлардан таълим олишди

Айнан «Рақамли авлод қизлари – 2022» лойиҳаси аёл ва қизларга IT нинг турли йўналишлари, жумладан, мобиль дастурлаш, брендинг, SMM ва PR, бизнес таҳлил, рақамли дизайн соҳалари бўйича фундаментал билим шакллантиришга ва ўз соҳалари бўйича тажриба орттиришга ёрдам беради. Лойиҳа кимлар учун қизиқ?  IT соҳасида ўз келажагини кўраётган, аммо ушбу касб сир-синоатларини ўрганишда нималарга аҳамият бериш кераклиги билмаётган, ўз фаолиятини йўлга қўйишга иккиланаётган опа-сингилларимиз учун ушбу лойиҳа айни муддаодир.

Президент таълим муассасалари агентлиги ва «Digital Generation Uzbekistan» ННМ томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳада 1500 та талабгорлардан танлаб олинган 60 нафардан зиёд иқтидорли қизлар  беш кун давомида тажрибали экспортлар билан суҳбатлашиш, тажриба алмашиш, қобилиятларини намоён этиш ва ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказишга муваффақ бўлдилар.  

Мазкур лойиҳалардан кўзланган мақсад, аёл-қизларнинг ахборот технологиялар соҳасидаги ролини ошириш, уларнинг замонавий касбларга йўналтириш ҳамда ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдир.

Тадбирни агентлик раҳбари Ҳилола Умарова очиб бериб, лойиҳа иштирокчиларининг кейинги ишларига муваффақият тилади.

– Қизларнинг ўз устида тинимсиз ишлашга бўлган интилиши таҳсинга сазовор. «Raqamli avlod qizlari-2022» бу йил иккинчи марта ўтказилмоқда ва қувонарлиси, биз бу йил янада кўпроқ иштирокчиларни қамраб олишга муваффақ бўлдик. Умид қиламанки, сиз бу ерда ўрганганларингизни бошқа қизларга ҳам ўргатасиз. Жамиятда аёл-қизлар касб-ҳунарли бўлса, ўз ўрнини топади. Чунки келажак эгаларини тарбиялаш, етук шахс сифатида шакллантириш уларнинг қўлида. Бу лойиҳа орқали қизларимиз замонавий касб-ҳунарга эга бўладилар.

Ҳар бир йўналиш бўйича иштирокчи қизлар ўз лойиҳаларини тақдимот қилишди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг лойиҳалари баҳоланиб, ҳар бир номинация бўйича жами 16 нафар ғолиб аниқланди. Уларга сертификат ва   қимматбаҳо совғалар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг