Рақамлаштириш вазири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан истиқболли йўналишларни муҳокама қилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги тайинланган элчиси Тимоти Смарт билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Буюк Британия элчиси Ўзбекистонда рақамлаштириш, телекоммуникация соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришларни юқори баҳолади.
Шунингдек, IT-таълим, IT-хизматлар экспорти соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд имкониятларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда IT соҳасида яратилган шароитлар, хорижий компаниялар учун берилган имкониятлар, IT виза ва бошқа имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, Британия элчихонаси орқали ҳамкорликда хорижий етакчи IT компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва улар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, BPO хизматлар йўналишида биргаликда ишлаш масаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: digital.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter