Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонлик ёшлар билан АйТи соҳасидаги имкониятлар ва истиқболлар муҳокама қилинди

Қорақалпоғистонлик ёшлар билан АйТи соҳасидаги имкониятлар ва истиқболлар муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистонга ташрифи давомида ҳудуддаги иқтидорли ёшлар, фрилансерлар ва IT Park резидентлари билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида ёшлар томонидан тақдим этилган ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга стартап лойиҳалар билан яқиндан танишилди.

Вазир ёшларга кўмаклашиш ва уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир стартап лойиҳасини диққат билан ўрганди. 

Тақдим этилган лойиҳалар қуйидаги йўналишларда бўлиб, улар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда:

– Ҳудуддаги маълумотлар оқимини тезкор қайта ишлаш учун мўлжалланган технологик ечимлар;

– Ёш тадбиркорлар ва кичик бизнес учун электрон платформалар;

– Аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган инновацион маҳсулотлар.

Вазир ҳар бир лойиҳа бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди, лойиҳаларни такомиллаштириш ва уларнинг амалий аҳамиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тақдимотдан сўнг АйТи соҳасига қизиқувчи ёшлар, фрилансерлар ва IT Park резидентлари билан мулоқот ташкил этилди. Учрашувда вазир Қорақалпоғистонда АйТи соҳаси учун барча имкониятлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтди.

Жумладан, АйТи соҳаси глобал бозор учун чексиз имкониятлар очишини, ҳудуд ёшлари нафақат технологияларни, балки чет тилларини мукаммал ўрганиши зарурлигини, рақамли технологияларни эгаллаб, юқори даромадли касбларга эга бўлиш учун маҳаллий ва халқаро имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек, вазир ёшларнинг АйТи соҳасида фаоллашиши нафақат ҳудудни, балки бутун мамлакатни рақамли ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Учрашув сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, АйТи соҳаси бўйича ўз таклифларини билдирдилар. 

Вазир таклифларни маъқуллаб, вазирлик томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш учун барча зарур чоралар кўрилишини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг