Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Қизларингизни чет тили ва АйТига ўқитинг! Уларга қўшимча имконият очадиган яна бир муҳим қадам қўйилди.

Қизларингизни чет тили ва АйТига ўқитинг! Уларга қўшимча имконият очадиган яна бир муҳим қадам қўйилди.

Бугун Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунида Президентимиз доим қизларимизни келгусида бахтли хаёт кечиришлари учун уларни ўқитиш муҳимлигини таъкидлаб келаётганликларини эслаб ўтиш муҳим. Зулфия мукофоти билан тақдирланувчилар орасига АйТи соҳасидагиларни ҳам қўшилгани ушбу йўналишда муҳим қадам бўлди. Айнан АйТи соҳасига ўқиш қизларимизга келгуси хаётларида янада кўпроқ имкониятлар очади, жумладан:

1) Мактабларни юқори синфида чет тили, математика ва бошқа STEAM фанларидан одатда қизларимиз аъло баҳоларга ўқишади, улар айнан АйТи йўналишларини танлашса ушбу йўналишлардаги Олий таълим муассасаларига қабул қилиниш имкониятлари кўпаяди;

2)  Айнан АйТи ва масофавий хизматлар экспорти соҳасида нафақат чет элга, балки умуман ишхонага бормасдан туриб ҳам масофавий ишлаш мумкин. Бу эса, кўпроқ вақтини келгуси хаётида оиласи ва фарзанд тарбиясига бағишламоқчи бўлган аёлларимиз учун ҳам қулай имконият;

3) АйТи ва чет тилини билган аёлларимиз келгусида фарзандларини ҳам уйда ўзлари ушбу йўналишларга қизиқтиришлари ва ўқитишлари осонроқ бўлади.

Ва ниҳоят, бир қизни тарбияласа, миллат тарбияланади деган гап жуда тўғрилигини нафақат келгусидаги фарзадлар тарбиясида балки, оила қуриш жараёнидан бошлаб хаётни ўзи кўрсатади. АйТи ва чет тилини билган ҳамда бемалол юқори даромад топа оладиган қизга муносиб куёв бўлиш учун ўғил болларимиз ҳам янада яхшироқ билим олиб, ўзларини устиларида қаттиқроқ ишлашлари керак бўлади.

PS. Айтгандек, Technovation Girls 2024 га онлайн ариза топширишга жуда кам муддат қолди: https://t.me/mitcuz/12553 

PPS. Видео: https://www.facebook.com/watch/?v=601901655462472

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг