Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизлар, бу тадбир сиз учун!

Қизлар, бу тадбир сиз учун!

11 март куни Самарқандда АйТи бўйича билим ва малакангизни ривожлантиришга имкон берувчи тўрт кунлик оромгоҳ иш бошлайди. Унда сиз АйТи соҳасига кириш ва ўз ўрнингизни топиш, меҳнат бозорига ёки фрилансга чиқиш учун зарур бўладиган асосий дигитал-компетенсияларни ўзлаштириш, қолаверса, ўзингизга бўлган ишончни оширишни ўрганишингиз мумкин.

Сизни нима кутмоқда?

АйТи соҳасида етакчилик, лойиҳаларни бошқариш, портфолио ва карьера яратиш ҳақида семинарлар.

Ўзига нисбатан ишончни ошириш ва касбий ўсиш бўйича интерактив машқлар.

Мутахассислар томонидан резюме тузиш, уни таҳлил қилиш ва мукаммаллаштириш бўйича амалий машғулотлар.

Frilans платформалари таҳлили: digital соҳада буюртмаларни қандай топиш ва ривожланиш.

ЅТEМда хотин-қизлар жамоаси ва волонтёрлик имкониятлари ҳақида сессиялар.

Малакали мураббийлардан кўплаб амалиётлар, мулоқотлар ва фойдали инсайтлар кутилмоқда.

11-14 март

School 21, Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17А

Яшаш мактаб ётоқхонасида 

Ўринларлар сони чегараланган

Ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим

8 март куни саралашнинг биринчи босқичи натижалари ва иштирокчилар рўйхатини эълон қилинади. Янгиликларни ва почтани кузатиб боринг – балки рўйхатда айнан сизнинг исмингиз бўлар!

Янгиликларни кузатиб боринг – тез орада батафсил маълумот берамиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг