Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Қийинчиликлар олдида синмаслик ва доим ўсишни мақсад қилганим – бу менинг ютуғим бўлди”

“Қийинчиликлар олдида синмаслик ва доим ўсишни мақсад қилганим – бу менинг ютуғим бўлди”

Умматой Йўлдашева бугунги кунда хорижий компанияларда “product manager” сифатида фаолият юритаётган, АйТи соҳасида ўз ўрнини мустаҳкам топган ва ўз йўли билан ёшлар, айниқса қизлар учун илҳом манбаи бўлган етакчи шахслардан бири.

Умматой дастлаб АйТи соҳасини “фақат эркаклар соҳаси” деб ўйлаган бўлса-да, халқаро конференцияда қатнашганидан сўнг ўз имкониятларини кашф этди ва бу соҳада катта муваффақият сари йўл олди.

Инҳа Университети битирувчиси сифатида Умматой фаолиятини кичик стартаплардан бошлади, ўз компаниясини яратди ва бир нечта йирик грантларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда у “Anora” лойиҳасини муваффақият билан бошқариб, ёш қизларга АйТи соҳасида ривожланиш йўлини кўрсатмоқда ва уларга ўз билимлари ва тажрибаси орқали йўл-йўриқ бермоқда.

Қаҳрамонимиз ҳикояси ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиш ва ўз йўналишида муваффақиятга эришишни хоҳлаганлар учун ажойиб намунадир. Унинг тажрибаси ҳақида янада кўпроқ билиш учун интервюни томоша қилинг.

Тўлиқ интервю: https://www.youtube.com/watch?v=KNYfsMd4kNE

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг