Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қироллик институти вакиллари билан муҳим учрашув

Қироллик институти вакиллари билан муҳим учрашув

Фото: «Pobedarf.ru»

ИНҲА университети билан Қироллик технология институти (Швецияда жойлашган KTH Royal Institute of Technology) вакиллари муҳим учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тошкентдаги ИНҲА университети ректори Музаффар Жалолов ўз саҳифасида маълум қилди.

KTH президентининг халқаролаштириш бўйича маслаҳатчиси Кристина Мурей ва KTH халқаро алоқалар бўлимининг лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро лойиҳалар катта маслаҳатчиси Виктор Кордас билан учрашув бўлиб ўтди.

«Учрашув жуда мазмунли ўтди, бир қатор масалалар ва истиқболли мавзулар муҳокама қилинди. Хусусан, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, талабалар учун ёзги ва қишги мактаблар ташкил этиш, шунингдек, икки томонлама таълим дастурлари бўйича келишиб олдик», – деб ёзади Музаффар Жалолов.

Қироллик технология институти Европадаги етакчи техник ва муҳандислик университетларидан бири, шунингдек, интеллектуал қобилият ва инновациялар марказидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг