Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижда ташкил этилган биринчи Корея университети

Хорижда ташкил этилган биринчи Корея университети

2014 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Корея Республикасининг INHA университети чет элда ташкил этилган биринчи Корея университети эканлигини билармидингиз?

Университет ахборот-коммуникация технологиялари, бизнес ва логистика соҳалари бўйича ёрқин ва муваффақиятли шахсларни, ички ва халқаро бозорларда талабгир бўлган кадрларни тайёрлаб келмоқда.

Шунингдек, ТШИУ биринчилардан бўлиб катта залда ўнлаб видеокузатув камералари назорати остида шаффоф имтиҳонлар ўтказишни бошлаганлиги ҳам алоҳида эътирофга лойиқ.

Ҳаттоки имтиҳон жараёнларининг шаффофлигини назорат қилиш мақсадида ҳар йили Жанубий Кореянинг INHA университети профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган делегация Тошкент шаҳридаги INHA университетига ташриф буюрадилар.

Таълим жараёнлари халқаро кредит тизимига асосланганлиги боис талабаларга маълум чегаралар доирасида кредитларни жамлаш орқали ўқув жараёнини индивидуал режалаштириш имконини беради.

Кредит тизимининг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, ўқув дастурлари меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда тузилади.

Ўқув жараёнлари эса тўлиқ Корея Республикасининг INHA университети таълим стандартлари асосида ташкил этилган ва талабаларга фақат инглиз тилида таълим берилади.

ТШИУ — бизнес ва логистика йўналиши, компютер ва ахборот инжиниринги факультети ҳамда МБА йўналишлари бўйича талабаларга INHA университетининг бутун дунёда тан олинадиган халқаро дипломини беришни бошлаган биринчи университет, десак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон талабаларга дунё бўйлаб кенг имкониятларни тақдим этувчи ТШИУ дипломи Жанубий Кореядаги INHA университетининг дипломи билан мутлақо бир хил.

Жорий йилда Тошкент шаҳридаги INHA университети ташкил этилганлигининг 10 йиллиги кенг нишонланади.

Ўтган йиллар мобайнида университет сифатли дастурлар ва ноёб таълим имкониятларини таклиф қилган ҳолда, мамлакатимизда етук малакали кадрларни тайёрлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Университет ўзининг ишончли ва муваффақиятли келажагини барпо этиш остонасида турган битирувчи талабалари билан ниҳоятда фахрланади!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг