ИНҲА талабаларига француз олимининг маърузаси маъқул келдими?

Куни кеча ИНҲА университетига сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва кибернетика соҳасидаги етакчи француз мутахассисларидан бири профессор Лоан Роксин ташриф буюрди.
Профессор Роксин PhD даражасига эга бўлиб, ўқитувчи ва халқаро миқёсда тан олинган тадқиқотчи олим, шунингдек, ELLIADD фанлараро лабораторияси директори ҳисобланади. Қолаверса, у рақамли алоқа, электрон таълим, рақамли нашриёт ва контент семантикаси бўйича мутахассис.
Ушбу ташриф давомида профессор Роксин ИНҲА талабалари учун сунъий интеллектнинг келажаги, унинг таълим, фан ва бизнесга таъсири ҳақида эксклюзив маъруза ўқиди.
Инновацион ишланмалар ва сунъий интеллект истиқболлари, шунингдек, келгуси йилларда мутахассисларнинг ёш авлодини кутаётган қийинчиликлар ва имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter