Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қарши шаҳридаги “For Each Soft” МЧЖ фаолияти билан танишилди

Қарши шаҳридаги “For Each Soft” МЧЖ фаолияти билан танишилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қарши шаҳрида жойлашган ва 2015 йилдан бери фаолият юритаётган “For Each Soft” МЧЖ корхонасига ташриф буюрди.

Ушбу корхона дастурий маҳсулотлар ва консалтинг хизматлари асосида Чехия ва Швеция компаниялари билан аутсорсинг йўналишида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бугунги кунда корхонада 5 та янги иш ўрни яратилиб, миллий АйТи соҳасини халқаро миқёсда ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Вазир корхонанинг имкониятлари, хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, уни кенгайтириш бўйича ўз тавсияларини берди. Шунингдек, аутсорсинг хизматларини янада кенгайтириш, янги халқаро бозорларни ўзлаштириш ва хизмат сифатини ошириш зарурлигини таъкидланди.

Шу билан бирга, АйТи хизматларини экспорт қилиш нафақат корхонанинг ўсишига, балки мамлакатнинг рақамли иқтисодиёти ривожланишига ҳам катта таъсир кўрсатади. Корхонада янги иш ўринлари яратишни давом эттириш, халқаро миқёсдаги мижозлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ишларни давом эттириш бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, вазир корхона қошида 2024 йилнинг феврал ойида ташкил этилган “For Each Soft” МЧЖ ўқув маркази фаолияти билан танишди. Ушбу марказда 100 дан ортиқ ёшлар АйТи соҳасининг турли йўналишларида таҳсил олган. Марказ ёш мутахассисларни замонавий АйТи кўникмалари билан таъминлаш, уларни халқаро лойиҳаларга жалб қилиш орқали миллий АйТи инфратузилмасини мустаҳкамлашга қаратилган.

Вазир ўқув марказнинг келажакдаги истиқболлари ҳақида ҳам суҳбат олиб бориб, АйТи соҳасидаги масофавий хизматларни кенгайтириш, ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратиш ва уларнинг халқаро лойиҳаларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг