Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Ўзбекистоннинг жаҳон технология майдонидаги ўрни мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистоннинг жаҳон технология майдонидаги ўрни мустаҳкамланмоқда

БААнинг Дубай шаҳрида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “Uzbekistan Tech Conference” ташкил этилди. Тадбирда БААнинг 105 та компаниясидан 137 вакил иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон IТ экспорти, халқаро ҳамкорлик истиқболлари ва технологик ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинди.

Тадбирни очиб берган Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов давлатимиз томонидан IТ соҳасига берилаётган имкониятлар ва хорижий компаниялар учун яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди. 

"Давлатимиз раҳбари кўмагида Ўзбекистон IТ соҳаси жадал ривожланмоқда. Давлат миқёсида қабул қилинган қўллаб-қувватлаш дастурлари стартаплар ва IТ компаниялар учун қулай экотизим яратишга ҳамда кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда." – деди вазир.

Конференция хорижий компаниялар билан бизнес ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни бошлаш учун платформа бўлиб хизмат қилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг солиқ имтиёзлари, IТ бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларига оид тақдимотлар ўтказилди.

Натижада тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ўз офисларини очиш ва маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликда халқаро буюртмаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди.

Тадбир якунида 26-27 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Оффшоре Оутсоурcинг Cонференcэ»га хорижий компаниялар таклиф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг