Ўзбекистондаги Топ IT-университетлар! (видео)
Замон талаби бу, шубҳасиз, IT. Сифатли таълимни қайси университетлардан ўрганган маъқул? Бугун Ўзбекистондаги АйТи йўналишидаги университетлар ҳақида гаплашамиз.
Тошкентдаги INHA университети
Университетда иккита йўналиш мавжуд:
- Дастурий инжиниринг ва компютер инжиниринги — School of Computer and Information Engineering (SOCIE)
- Логистика ва бизнес факултети — School of Business and Logistics (SBL)
Олийгоҳ битирувчилари Корея томонидан бериладиган халқаро дипломга эга бўлишади. Шунингдек, таълим жараёнларининг тўртинчи босқичини Кореяда давом эттирадилар.
INHA университетида таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида ташкил этилган. Математика ва инглиз тили бўйича яхши билим ва кўникмага эга ёшлар грант асосида ҳам ўқишлари мумкин. Негаки, ҳар йили ҳукумат томонидан 100 дан ошиқ грантлар ажратилади.
Статистика бўйича, ўтган йили INHAни 350 дан ортиқ талаба битирган бўлса, улардан 320 нафари ҳозирда иш ўрнига эга. Қолган битирувчилар эса таълим фаолиятларини магистратура босқичида давом эттиришяпти.
Айни вақтда университетда қабул жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Батафсил маълумотларни inha.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.
- Контракт тўлови — тахминан 32 млн сўм.
Тошкент ахборот технологиялари университети
Университетнинг бакалавр босқичида 19 та йўналиш мавжуд. Компютер инжиниринги, сунъий интеллект, мехатроника, робототехника ва дастурлаш IТнинг энг асосий йўналишлари ҳисобланади. Таълим кундузги, сиртқи ва масофавий турларига эга.
Шунингдек юртимизнинг турли ҳудудларида филиалларига эга.
Қабул жараёнлари одатдагидек, 2023 йил 20 июндан 20 июлгача давом этади. Батафсил маълумотларни tuit.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.
- Контракт тўловлари — тахминан 12 млн сўм.
Amity университети
Англия ва Американинг аккредитациясидан ўтган Марказий Осиёдаги ягона университет бу — Amity.
Университет Ҳиндистоннинг IT йўналиши бўйича илғор тажрибасига асосланган ва албатта таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида ҳиндистонлик профессор-ўқтиувчилар томонидан ўтилади. Талабалар университетнинг бошқа давлатдаги 16 та филиалларига бориб, ўқув алмашинув курсларида қатнашишлари мумкин.
Amity университетида беш хил йўналиш мавжуд бўлиб, ахборот технологиялари, компютер мухандислиги, иқтисод, бизнес бошқаруви ва туризмни бошқариш йўналишларида таҳсил олиш мумкин.
Имтиҳонлар инглиз тили ва математика фанларидан бўлиб ўтади, қабул жараёнлари эса айни вақтда давом этмоқда ва сентябр ойигача ҳужжатлар қабул қилинади.
Имтиҳонни муваффақиятли топширган абитуриентлар университет томонидан 20 фоизлик ва давлат томонидан 100 фоизлик тўланадиган грантларга эга бўла оладилар.
Батафсил маълумотларни Amity.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.
- Контракт тўловлари — дастлабки босқичда 25 млн сўм, кейинчалик техник фанлар йўналиши 36 млн сўм.
IT Park University
Ушбу университетга Epam Systems номли глобал IT ҳаб асос солган. Асосий афзаллиги унинг онлайн шаклда эканлигидир. Ушбу компания университет ташкил қилишидан асосий мақсад — ўзига кадрлар тайёрлаш. Яъни, университет битирувчилари EPAM Systemsда ишлаш имкониятига эгалар.
Университетда учта йўналиш мавжуд:
- Front-end development
- Back-end development
- Testing
Таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида бўлиб ўтади, шунинг учун имтиҳонлар математика ва инглиз тили фанларидан топширилади. Имтиҳонлар ҳар ой ташкил этилади. Университет филиаллари ҳар бир вилоятнинг IT Park бўлинмаларида ташкил этилган.
- Контракт тўловлари — 15 млн сўм.
PDP University
Ушбу хусусий университетда IТнинг тўртта муҳим йўналиши ўқитилади:
- Software engineering and programming
- AI (artificial intellegence)
- Data analytic
- Business change and management
Юқори натижа кўрсатган абитуриентлар 50 ёки 100 фоизлик грантларга эга бўлишлари мумкин. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар томонидан кам таъминланган, имконияти чекланган ёшлар учун ўқиш пуллари тўлаб берилади.
- Контракт тўловлари — 36 млн сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter