“Ўзбекистон учун келажакдаги IPv6 асосидаги Net5.5G тармоқ инфратузилмаси” саммити ўтказилди

“ICTWEEK– 2024” ҳафталиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбир “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегияси билан белгиланган мақсадларга эришиш йўлида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш, халқаро ташкилотлар ва компаниялар билан тажриба алмашиш, Ўзбекистонда IPv6, IPv6 Enhanced ва Net5.5 тармоқларини жорий этишни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Тадбирда “IPv6 Forum”, “RIPE NCC”, “Huawei Technologies Co. Ltd”, “IETF IAB”, “Ucell”, “Uzbektelekom” каби халқаро ва маҳаллий компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, экспертлар томонидан ўз тақдимотларида 50 дан ортиқ соҳа мутахассислари, таҳлилчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўз билим ва тажрибалари, фикрлари ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Саммит давомида Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида “UNICON.UZ” MChJ, “RIPE NCC” ва Ўзбекистон IPv6 Кенгаши аъзолари томонидан ҳамкорликда тайёрланган “Ўзбекистон учун IPv6 асосидаги келажак тармоқ инфратузилмаси” ҳисоботининг тақдимоти ўтказилди.
Ушбу ҳисобот Ўзбекистонда IPv6 технологиясининг ҳозирги кундаги ҳолати ва таҳлили, ривожланиш тенденциялари, IPv4 тармоқлардан IPv6га ўтиш муаммолари ва ечимлари, регулятор ва алоқа операторлари учун тавсияларни ўз ичига олади.
Анжуман доирасида мутахассислар томонидан IPv6 протоколини амалиётга жорий этиш ва интеграция қилиш бўйича етакчи хорижий компаниялар ва мамлакатлар тажрибаси, эришилган ютуқлар, дуч келинадиган муаммолар, истиқболли лойиҳалар ва ушбу йўналишдаги имкониятлар муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter