Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон стартаплари Web Summit Qatar 2025 да иштирок этишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон стартаплари Web Summit Qatar 2025 да иштирок этишга тайёрланмоқда

IT Park вакиллари 23–26 феврал кунлари Доҳада бўлиб ўтадиган Web Summit Qatar 2025 га тайёргарлик кўриш бўйича тренинг ўтказдилар.

Тадбир стартапларга келгуси саммит ҳақида батафсил маълумот бериш ва тайёргарликнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.

Стартап экотизимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш мақсадида IT Park хорижда бизнесни кенгайтириш учун амалий воситалар ва тавсиялардан иборат чек-лист ишлаб чиқди. Чек-листнинг мақсади самарали натижаларга эришиш учун вазифаларни тизимлаштириш ва ҳаракатларни режалаштириш ҳисобланади.

IT Park бош директори Абдулахад Кучкаров тадбирга пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидлаб, иштирокчиларга саммитда максимал натижаларга эришиш учун зарур бўлган ҳаракатлар рўйхатини тақдим этди.

IT Park ўз резидентларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, уларнинг ўсиши ва рақобатбардошлигини ошириши учун шароитлар яратмоқда.

IT Park мутахассислари стартапларга асосий кўникмаларни ривожлантириш, янги бозорларга чиқиш ва улкан мақсадларга эришиш учун илғор ёндашувларни жорий этишда кўмаклашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг