Японияликлар MyID Palm қурилмасининг қулайлигини эътироф этишди

Япония ташқи савдо ривожлантириш ташкилоти (JETRO) вакиллари IT-Park мажмуаси ва UZINFOCOM офисига ташриф буюриб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Ташриф давомида меҳмонлар UZINFOCOM инфратузилмаси, асосий лойиҳалари ва ютуқлари билан танишиб, компаниямиз томонидан амалга оширилаётган инновацион маҳсулотларни юқори баҳоладилар. Делегация иштирокчилари MyID Palm қурилмасини синовдан ўтказиб, унинг қулайлиги ва кенг жорий этиш имкониятларини муҳокама қилишди.
JETRO — бу Япония ва бошқа давлатлар ўртасидаги савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш билан шуғулланувчи давлат агентлиги.
Ташкилот инвестицияларни жалб қилиш, япон маҳсулотлари экспортини ривожлантириш, инновацион технологияларни тарғиб қилиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш ва таҳлилий хизматларни тақдим этиш йўналишларида фаолият юритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter