Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон – Франция ҳамкорлиги: Рақамли технологиялар вазири Mobilitas компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон – Франция ҳамкорлиги: Рақамли технологиялар вазири Mobilitas компанияси раҳбари билан учрашди

Фото: Digital.uz

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Франция ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бизнес-форум ташкил этилди.

Форум доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Mobilitas компанияси бош директори ва директорлар кенгаши раиси Седрик Кастро ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик йўлида янги компания ташкил этиш ва IT соҳасида ёш истеъдодларни тайёрлаш, шунингдек, уларни Mobilitas компаниясига ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиш ва ваколатхона ташкил этиш масалаларини ўрганиб чиқиш учун яқин вақт ичида хизмат сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг