Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўсмирларга ижтимоий тармоқларни мутлақо тақиқлашмоқчи

Ўсмирларга ижтимоий тармоқларни мутлақо тақиқлашмоқчи

Фото: Flsenate.gov

АҚШнинг Флорида штати сенатига 16 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни мутлақо тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилди.

Тақиқлов нималардан иборат?

  • Флорида штати ҳудудида болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлар (айниқса, TikTok ва Meta)да рўйхатдан ўтиши ман қилинади;
  • Ижтимоий тармоқларга вояга етмаганларнинг аккаунтларини тиклаш имкониятисиз ўчириб юбориш мажбурияти юклатилади (ота-оналарнинг рухсати инобатга олинмайди).

Ўрнатилган тартиб бузилганда ижтимоий тармоқлар даъвогарларга $10 минг маънавий зарар, қолаверса, суд харажатлари ва адвокатнинг хизмат ҳақини тўлаши мумкин.

Юқоридаги ташаббус Флорида штати губернатори Рон ДеСантисдан чиққан. Янги қонун штат Вакиллар палатаси (депутатлар) томонидан 106:13 нисбатда маъқулланди. Қонун кучга кириши учун Флорида Сенати овоз бериши керак, ҳозирча санаси номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг