Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Oppo перископ камерали дунёдаги энг юпқа смартфон тақдим этди

Oppo перископ камерали дунёдаги энг юпқа смартфон тақдим этди

Фото: News.mydrivers

Компания Oppo Reno10 сериясини тақдим этди, унинг барча моделлари телефото линзалари билан жиҳозланган. Шу билан бирга, Oppo Reno10 Pro+  перископ модулига эга энг юпқа смартфон ҳисобланади. Oppo Reno10 Pro+ 8,28 мм қалинликда ва атиги 194 грамм оғирликда.

Хабар қилинишича, Oppo Reno10 Pro+ бозордаги бошқа перископ моделларига нисбатан 0,96 мм юпқароқ перископ модулига эга. Ушбу модул 64 мегапикселли 1/2 дюймли оптик форматга эга тасвир датчиги ва Ф/2,5 диафрагма линзаларини қабул қилди. У 120х гибрид масштабни таъминлайди. 1х, 3х ва 6х режимларида портрет суратга олиш ҳам мумкин. Aсосий камера 50 мегапикселли, қўшимча кенг бурчакли модул 8 мегапикселли. Олд камера 32 мегапикселли рухсатга эга.

Бундан ташқари, Reno10 Pro+ Supervooc S қувватни бошқариш чипи билан жиҳозланган бўлиб, у анакартдаги тез зарядловчи қурилмаси майдонининг 45 фоизини тежайди. Юпқа ва енгил корпус ичида 100 ватт қувватга эга бўлган катта 4700 мA/соат батарея мавжуд.

Хитойда 16 Гб тезкор хотира ва 256 Гб хотирага эга Oppo Reno10 Pro+, 550 долларга, 16/512 Гб версияси эса 610 долларга баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг