Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Enco R3 билан ёмғир остида мириқиб севимли ашулангни тингла!

Enco R3 билан ёмғир остида мириқиб севимли ашулангни тингла!

Фото: 4PDA

OPPO компанияси бу сафар фазовий овозли ҳамёнбоп минигарнитуралар ишлаб чиқарди.

OPPOнинг янги маҳсулоти Enco R3 деб номланади.

Бу катта драйверларга эга, ўйин режимини қўллаб-қувватлайдиган ва 35 соатгача батарея қувватига эга энг арзон модел, десак муболаға бўлмайди.

OPPO Enco R3 13,4 мм диаметрли катта динамик драйверлар билан жиҳозланган. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, Purple Galaxyнинг хусусий овоз созлаш функцияси ушбу қулоқчиндан янграётган тароналарнинг овоз равшанлиги ва жонлилигини янада оширади.

Қолаверса, унда surround товушни қўллаб-қувватлаш хусусияти ҳам мавжуд.

Аммо ҳар тўкисда бир айб, деганларидек, қулоқчинлардаги фаол шовқинни бекор қилишнимг имкони йўқ

Аммо у телефон қўнғироғи пайтида фон товушларини сунъий интеллект ёрдамида олиб ташлайди ва суҳбатингиз янада мароқли ўтишини таъминлайди.

Бундан ташқари, қулоқчинда махсус паст кечикишли ўйин режими ҳам мавжуд. 

Қурилманинг аккумулятор қуввати 5,5 соатга бемалол етади, корпусдан қувватланганда эса нақ 37 соатгача бемалол хизматингизни қилади.

IPX4 стандарти эса ёмғир остида ҳам мазза қилиб севимли ашулангизни тинглашингизга имкон яратади.

Ана шундай ажойиб қулайликларга эга қулоқчинларни сиз 42 долларга харид қилишингиз мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг