Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OPPO АI-функцияли ултра енгил AR-кўзойнагини ишлаб чиқди

OPPO АI-функцияли ултра енгил AR-кўзойнагини ишлаб чиқди

Фото: OPPO

OPPO MWC 2024 кўргазмасида одам ва хусусий сунъий интеллект (АI) ёрдамчиси — AndesGPT ўртасида ўтказувчи вазифасини ўтайдиган ақлли кўзойнаклар прототипини намойиш этди. Гаджетнинг асосий хусусиятларидан бири унинг оригинал дизайнидир — енгиллигига қарамай, жуда кўплаб функцияларга эга.

OPPO маълумотларига кўра, Air Glass 3 XRдан фойдаланиш оддий кўзойнакни ишлатишдан деярли фарқ қилмайди. Гаджет 1,70 акс эттириш индексига эга оптика ва максимал ёрқинлиги 1000 кд/м² бўлган проекция дисплейлари билан жиҳозланган.

Қурилманинг оғирлиги бор-йўғи 50 граммни ташкил этади — узоқ вақт фойдаланиш ноқулайлик туғдирмайди. Маълумот қидириш, чат-бот билан суҳбатлашиш, тасвирларни кўриш, мусиқа тинглаш ва овозли қўнғироқларга жавоб беришда ишлатилиши мумкин. Компания аксессуарнинг функциялари рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Ҳозирда OPPO Air Glass 3 XR прототип босқичида, шунинг учун унинг тижорий сотувга чиқарилиш вақти ва нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг