У 5 сониядан кейин сизга нима бўлишини МРТ га қараб айтиб берар эмиш

Сидней университети олимлари МРТ таҳлиллари ёрдамида инсон миясининг кейинги 5 сониядаги фаоллигини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Сунъий интеллект келажакни башорат қилиши учун энди фақат МРТ натижаларининг ўзи етарли.
Тадқиқотчилар 1003 нафар соғлом ёшларнинг мия фаолиятини таҳлил қилишди.
Тажриба давомида турли хатти-ҳаракатлар учун масъул бўлган 379 та мия ҳужайраларини кўра олишди.
Инсоннинг ҳолатини башорат қилишнинг аниқлиги эса 99,7 фоизни ташкил этди. Кўриб турганингиздек, бу идеал натижа!
Ишлаб чиқилган модель когнитив фаолликни 10 дақиқадан кейингисини ҳам башорат қила олардию, аммо олтинчи дақиқадан сўнг хатолар сони экспоненциал равишда ўсиб боради.
Бу технология ёрдамида эпилептик ҳуружларни олдиндан билиб, беморларга имкон қадар тезроқ ва самаралироқ ёрдам кўрсатиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter