Сунъий интеллект имкониятлари ва муаммолари бўйича ЖИДУ илғор талабалари билан очиқ дарс ташкил этилди
Сунъий интеллект имкониятлари ва муаммолари бўйича ЖИДУ илғор талабалари билан очиқ дарс ташкил этилди
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар учун “Замонавий халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва Ўзбекистон манфаатлари” номли махсус курс ташкил этилди. Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда университет ректори Содиқ Сафоев иштирок этди.
Бу курснинг мақсади Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги барқарор ижтимоий тараққиётини таъминлашдаги ролини чуқурроқ ўрганишдир.
Ушбу курс доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “AI and Industry 4.0: Opportunities and Threats” мавзусида маъруза қилди. Вазир нутқида сунъий интеллектнинг ҳозирги ҳолати ва Ўзбекистоннинг бу соҳадаги етакчиликка эришиш йўлларини муҳокама қилди.
Вазир AI нинг имкониятлари ҳақида гапирар экан, бу технология Ўзбекистон учун катта имкониятлар очиб беришини қайд этди, бироқ у билан бирга келадиган муммолар, жумладан, иш ўринларининг қисқариши ва иқтисодий тенгсизликни ҳам эслатиб ўтди. Ўзбекистоннинг бўйича стратегиясини ишлаб чиқиш ва геосиёсий рақобатда AI имкониятларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Вазир Ш. Шерматов, шунингдек, талабалар учун маҳсулдорликни оширишда сунъий интеллект воситаларининг аҳамиятини таъкидлади. Талабалар AI воситаларидан фойдаланиб, ўз билим ва кўникмаларини оширишда қандай фойда кўришлари мумкинлигини кўрсатиб берди.
Маъруза якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар ва вазир уларга атрофлича жавоблар қайтариб, AI бўйича келгусидаги йўналишлар юзасидан янада чуқурроқ тушунчалар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter