Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар “туғма геймерлар”ни аниқлашди

Олимлар “туғма геймерлар”ни аниқлашди

Британиялик олимлар туғилишдан бошқаларга қараганда яхшироқ реакцияга эга бўлган одамларни аниқладилар. Бу ҳақда PC Gamer нашри хабар бермоқда. Нашр журналистлари Plos One журналида чоп этилган тадқиқотга мурожаат қилишди.

Унда Дублиндаги (Ирландия) Тринити коллежи олимлари баъзи одамлар объектларни бошқалардан кўра олдинроқ ажрата олишлари ва уларга муносабат билдиришлари мумкинлигини таъкидлашган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай одамлар туғилишдан ноёб қобилиятларга эга.

PC Gamer муаллифлари бундай одамларни "туғма геймерлар" деб аташди, чунки улар сонияда кўпроқ кадрларни кўра оладилар — бу қобилиятлари видеоўйинларда талабгир бўлиши мумкин. Тадқиқотда айтилишича, иштирокчилар орасига милтилловчи ёруғлик манбаи қўйилган ва лампочканинг қанчалик тез-тез ёнишини ҳисоблаш сўралган. Баъзи одамлар манбани сониясига 35 мартa частотада милтилловчи доимий нур деб таърифлашган. Бошқалар эса ёруғлик сониясига 60 марта ёки ундан ҳам тез милтиллаганини пайқашган.

Мутахассислар бир нечта синовларни ўтказдилар ва ёруғликнинг юқори тезликда милтиллашини сезадиган субъектлар буни қайта-қайта бажара олишларини аниқлашди. Яъни, уларнинг тезкор реакцияси тасодифий эмас эди. Олимлар туғма хусусиятларга қарамай, милтилловчи нурга жуда тез жавоб бериш қобилиятини ўргатиш мумкинлигини пайқашди.

Март ойи охирида астрономлар сирли ихчам носимметрик жисмларнинг (CSO) асл моҳиятини очиб беришди. Олимларнинг таъкидлашича, галактика ядролари марказидаги супермассив қора туйнуклар фақат қисқа вақт ичида фаол бўлади ва тез орада релятивистик реактивларни чиқаришни тўхтатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг