Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жонли мусиқа одамларга қурилмадан янграган мусиқадан кўра кўпроқ таъсир қилади

Жонли мусиқа одамларга қурилмадан янграган мусиқадан кўра кўпроқ таъсир қилади

Фото: YouTube

Цюрих университетида ўтказилган тадқиқотга кўра, жонли ижролар қурилмадан ижро этилган мусиқадан кўра одамларда кучлироқ ҳиссий жавоб уйғотаркан. Концертлар ижрочиларни ўз томошабинлари билан “боғлайди”, бу эволюцион омиллар билан ҳам изоҳланиши мумкин.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ёзиб олинган мусиқани тинглаш миямиздаги ҳиссий ва ижодий жараёнларни рағбатлантиради. Лекин жонли ижро этилган мусиқани тинглаганимизда нима бўлади? Когнитив ва аффектив неврология профессори Саша Фрюҳолс бошчилигидаги Цюрих университети олимлари бу саволни ўрганиб чиқди.

Тажрибада тадқиқотчилар 27 нафар тингловчи ва ижрочи (пианиночи)нинг амигдаладаги фаоллигини реал вақтда ўлчаш учун магнит-резонанс томографиядан фойдаланганлар. Ушбу ўлчовларга асосланиб, пианиночи ўз ўйинини томошабинларнинг ҳис-туйғуларини кучайтирадиган тарзда ўзгартиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг