Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўлик» бизнесни рақамлаштириш орқали сақлаб бўлмайди

«Ўлик» бизнесни рақамлаштириш орқали сақлаб бўлмайди

Фото: «Sakalsystem.com»

Aвтоматлаштириш/рақамлаштириш лойиҳалари камдан-кам ҳолларда тўлиқ силлиқ кечади. Қийинчилиги шундаки, биз реал муҳитга янги нарсаларни киритишга ҳаракат қилсак, доим қаршиликка дуч келамиз. Муҳит эса бегона унсурни рад этишга ҳаракат қилади ва бу нормал ҳолатдир. Нега?

Aвваллари муваффақиятни таъминловчи восита жамоа ҳисобланган бўлса, вақт ўтиши билан эса рақамлаштириш лойиҳаларининг муваффақиятига таъсир этувчи омиллар ҳақида тасаввурлар кенгайди. Ушбу мақолада бу борадаги хулосаларимиз билан ўртоқлашишга жазм этдик.

«Тирик» бизнес

Бизнес «тирик» бўлиши керак. Бу нима дегани? Бу саволга жавоб бериш учун бир нечта турдаги компанияларга мисоллар келтирамиз.

Ривожланаётган компаниялар. Aгар кўплаб қишлоқ хўжалиги компанияларини кўриб чиқсак, биз уларнинг доимий равишда ўсиб бораётганлиги, маҳсулот устида тинмасдан ишлаётганлиги, бошқарув сифати ошиб бораётганлиги ва компанияларининг рентабеллиги ошиб бораётганлигига амин бўламиз. Бу бизнес «тирик» ҳисобланиб, у эндигина кўтарилиш босқичида ҳисобланади.

Турғун компаниялар. Ўз ҳудудида ишлайдиган, яъни маҳаллий компаниялар. Эҳтимол, ҳатто кичик эмас, лекин айланмаси ва даромади бўйича ўртача. Шу билан бирга, улар ўсмайди, балки бир мунча вақт олдин эгаллаган ўз позицияларини бир хил даражада ушлаб туришади. Бундай корхоналар ўсиб бораётган рақобатчилар кичик компанияларнинг бозор улушини еб бўлгунча мавжуд бўлади. Ва вақти келиб бу турдаги ташкилотларга ҳам навбат етиб келади.

Пастлаётган компаниялар. Бозордаги улуши доимий равишда пасайиб бораётган компаниялар синфи. Буларнинг пул ҳажми ҳатто ўзгармаслиги ҳам мумкин (шу жумладан, инфляция туфайли), лекин компания ривожланмайди ва ичкаридан сўниб боради. Сўнган компанияларга хеч қандай рақамлаштириш ёрдам бера олмайди.

Тирик бизнесни қуйидагилар тавсифлайди:

  • Бозори/мижозлари мавжуд

Бу бизнес учун ишлаш мумкин бўлган бозори ва мижозлари мавжуд. Озиқ-овқат саноати корхоналари учун бозор аниқ. Бунда улар кенг миқёсда истеъмол қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадилар. Шунга кўра, ҳар кимнинг бозори ва харидори бўлади.

  • Маҳсулот мавжуд

Компаниянинг маҳсулоти бўлиши керак – компания бозорга нима тақдим этади.

Мисол. Кичик бир ҳудудий гўштни қайта ишлаш заводи эскирган ускуналарда қайнатилган колбаса ишлаб чиқаради. Юқори эҳтимоллик даражаси билан у бозорга рақобатчиларнинг маҳсулотларидан фарқ қилмайдиган маҳсулотни тақдим этади. Лекин шу билан бирга, нарх жиҳатидан каттароқ ўйинчиларга ютқазади.

  • Бизнес модел мавжуд

Бозор ва маҳсулотдан ташқари, бизнес модели бўлиши керак, яъни бизнес қандай қилиб пул топади.

Мисол. Ҳозирда дунё бўйича бозорда ишлаб чиқаришнинг каттагина ҳажми хусусий савдо ёрлиқлари остида амалга оширилмоқда. Компаниянинг бизнес модели шундай бўлиши керакки, хусусий савдо ёрлиқларининг паст устама нархда сотилиши ҳисобига ишлаб чиқариш юкининг ҳажми ва бир маҳсулот бирлигининг таннархи арзонлиги таъминланиши лозим. Ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги брендли маҳсулотларнинг маълум улушига эга бўлган ҳолда, ишлаб чиқаришни шахсий ёрлиқлар билан юклаш орқали эришадиган арзон нарх ўртасидаги фарқ ҳисобига ушбу брендли маҳсулотлардан катта миқдорда даромад олинади.

Мулкдорнинг ишончи

Узоқ вақт давомида озиқ-овқат бизнеси эгалари IТ ва рақамлаштириш каби йўналишга пул инвестиция қилиш фойдасини тушунишмаган. Янги ишлаб чиқариш линиясини сотиб олиш ёки янги омборни қуриш – бу бошқа гап, бу ерда харажатлар қопланиши аниқ, шунунг учун инвестициялар хавотирсиз қуйилиб келинган. Бироқ сўнгги пайтларда мулкдорлар ўртасида парадигма ўзгариши кузатилмоқда. Эҳтимол, бунга уларнинг маълум доиралардаги мулоқоти таъсир қилган. Ёки амалга оширилаётган рақамлаштиришнинг аҳамияти ҳақида умумий тарғибот, жумладан, давлат даражасида. Ёки кучайган рақобат.

Бироқ, аксарият ҳолларда, мулк эгалари рақамлаштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни бошладилар. Келинг, ушбу қўллаб-қувватлаш нимада акс этмоқда кўриб чиқайлик:

  1. Молиялаштиришга тайёр

Илгари, миллион (ёки уч миллион) ажратишда кўпчилик бизнес эгалари ушбу пул билан ҳар қандай автоматлаштириш/рақамлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлигига ишонишган. Энди эса улар бу йўналиш кўпроқ маблағ талаб қилишини тушунишди ва уни тақдим этишга тайёр. Бу муҳим омил. Чунки маблағсиз рақамлаштириш лойиҳасини амалга ошириб бўлмайди. Aгар молиялаштириш қисқартирилса, бу биз қилаётган иш сифатининг чекланишига олиб келади. Ва сифатни чеклаш орқали биз ушбу лойиҳани амалга оширишдан бизнеснинг қониқишини чеклаймиз. Мўъжизалар, афсуски, содир бўлмайди.

  1. Бизнес-моделни технологияларни ҳисобга олган ҳолда қуриш

Бизнес эгасининг ишончини тавсифловчи яна бир омил шуки, у янги технологиялар унинг бизнесига қандай таъсир қилиши мумкинлигини тушуна бошлайди. Мулкдор оператив бошқарув билан шуғулланмаса ҳам, бизнес моделини қуриш билан шуғулланади. Шунга кўра, агар у рақамлаштиришга «ишонса», у ҳолда технологияга асосланган бизнес моделини қуради. У ишлаб чиқариш, логистика ёки тижоратда технология ёрдамида қандай натижаларга эришиш мумкинлигини тушунади ва бизнеснинг муайян таркибий қисмларига таянади.

  1. Ташшабусларни қўллаб-қувватлайди

Рақамлаштириш лойиҳалари венчур лойиҳалар эканлигини ҳам тушуниш муҳимдир. Ҳамма технологиялар ҳам, пайдо бўладиган барча янги имкониятлар ҳам 100% муваффақиятли бўлмайди. Ва бизнес эгаси қўллаб-қувватлайдиган ташаббуслар юксалмаслиги мумкин. Бироқ муваффақиятга эришганлар, у ёки бу сабабларга кўра инвестицияларни оқламаган воситалар ва технологияларнинг харажатларини қоплайдиган фойда келтиради.

Жамоа

Учинчи асос – бу лойиҳа жамоаси. Бир гуруҳ одамлар эмас, балки жамоа. Ҳар қандай рақамлаштириш лойиҳасида асосий вазифа бу жамоанинг ўзига хос ҳамжамият сифатида шаклланишини таъминлашдир.

Жамоада қуйидаги роллар мавжуд бўлади:

  1. Бизнес-буюртмачи

Одатда бу йўналиш директори. Масалан, ишлаб чиқариш директори.

«Нимага»лигини тушунади

Aгар ишлаб чиқариш директори, масалан, МЕС тизимини жорий этиш орқали ишлаб чиқаришни рақамлаштиришни хоҳлаётганини айтса, у нима учун кераклигини тушуниши керак. Бизнес эгаси ўз даражасида «Мен бу фойдали технология эканлигини эшитдим ва мен уни бизнесимда қўлламоқчиман» қабилида тушунса, йўналиш директори лойиҳа доирасида олинган натижалар ишлаб чиқаришни бошқариш моделини оптималлаштириш ва иқтисодий фойда олишга қандай ёрдам беришини аниқ тушуниши керак.

«Нима»лигини тушунади

«Нима учун»лигини тушунган ҳолда, бизнес – буюртмачи «нима»ни хоҳлаётганини тушунади. У янги воситаларни жорий қилиш билан қандай натижаларга эришмоқчилигини англайди.

Бизнес – буюртмачи тафсилотларни чуқур ўрганмаслиги мумкин. Бироқ у «унга нима керак» ва «бу нима учун керак» деган саволларга аниқ жавоб беради. Ва кейинчалик бошқа одамлар ишлашади. Одатда функционал буюртмачилар.

  1. Функционал-буюртмачи

Булар маълум жараёнларни оператив бошқариш билан шуғулланадиган одамлардир. Ташкилий тузилма бўйича, эҳтимол, булар маълум бўлимларнинг раҳбарларидир. Ишлаб чиқариш билан қиёслашни давом эттирадиган бўлсак, булар, эҳтимол, цехлар бошлиқлари. Ишлаб чиқариш директори цехда кечаётган жараёнларни бунчалик чуқур англамайди. Ва цех бошлиғи (функционал буюртмачи):

- ишлаб чиқаришдаги жараёнлар иши қандай ташкил этилганлигини билади;

- жойлардаги муаммолар ва имкониятларни кўради (бизнес – буюртмачига керак бўлган самарадорликка эришиш ва натижани қўлга киритиш учун операцион босқичса ўз фаолиятида айнан нимани яхшилашни);

- ифодалай олади.

Замонавий дунёда бошқарувчилар, шу жумладан, функционал буюртмачилар нафақат биронта иш бажара олишлари, балки мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлишлари ҳам зарур. Кўраётган муаммоларга асосланиб, улар ўз операцияларини қандай оптималлаштиришни исташлари ҳақида гапира олишлари лозим.

  1. Лойиҳа менежери

Дастлаб эълон қилинган натижаларга эришиш учун лойиҳага кўплаб одамлар жалб қилинади (биз фақат 5 та ролни кўрамиз, лекин улар кўпроқ ходимларни ўз ичига олиши мумкин – умуман олганда, лойиҳа гуруҳлари 20-30 кишига етиши мумкин). Бу одамларнинг фаолиятини қандайдир тарзда мувофиқлаштириш керак. Шунинг учун лойиҳа бошлиғи:

- лойиҳа иштирокчиларининг вазифаларини режалаштиради. Ким қайси пайтда қайси вазифаларни бажаришини тушунади;

- ушбу вазифалар ижросини таъминлайди. Шу жумладан, жамоа аъзолари ўртасида мулоқотни ташкил этади;

- назорат қилади. Лойиҳа одатда ходимларнинг асосий фаолияти билан параллел равишда амалга оширилади, шунинг учун (қасддан эмас), одамлар баъзи вазифаларни бажара олмай қолиши мумкин бўлади. Лойиҳа менежери ходимларнинг нима қилиши кераклигини назорат қилиши, эслатиши ва баъзан, эҳтимол, талаб қилиши керак бўлади.

  1. Услубиёт бўйича консултантлар

Жамоадаги ушбу рол ихтиёрий ҳисобланади. Ушбу ролдаги одам:

- Мазкур лойиҳа бошқаларда қандай амалга оширилганлигини;

- Мавзу бўйича назарий билимларга эга;

- Умумий лойиҳа жамоасига тушунтира олиши мумкин.

Консултант функционал-буюртмачининг мустаҳкамловчиси бўлади. Яъни агар лойиҳада рақамлаштириш бўйича тажрибага эга бўлган ва вазифани аниқ шакллантира оладиган функционал-буюртмачи бўлса, у ҳолда консултант керак бўлмайди. Бироқ кўпинча озиқ-овқат саноатида бошқарув даражаси шундайки, функционал-буюртмачилар буни амалга ошириш учун зарур даражада билимларга эга эмас бўладилар. Шунинг учун бу ерда консултантлар ёрдам беришади. Шунга кўра, лойиҳани амалга ошираётганда, биз бу ролни ким бажаришини тушунишимиз керак.

Масалан, биз саноат интегратори сифатида лойиҳаларни амалга ошириб, бу ролни ўзимиз бажаришимиз мумкин. Яъни бизда саноат тажрибаси бор, бошқалар буни қандай қилишини тушунамиз, бизда зарур назарий билимлар мавжуд ва биз функционал-буюртмачиларга бу қандай содир бўлиши ва улар жараённи янги шаклда қандай бошқариши ҳақида маълумот бера оламиз.

Aгар сиз саноат интегратори бўлмаганлар билан ишлаётган бўлсангиз, у ҳолда функционал-буюртмачи ва IТ мутахассислари ўртасидаги бўшлиқни ким билан тўлдиришингизни тушунишингиз керак бўлади. Эҳтимол, қўшимча маслаҳатлар учун бошқа компаниядан функционал-буюртмачини жалб қилиш лозимдир.

  1. IТ-мутахассислар

Сон жиҳатдан улар жуда кўп бўлиши мумкин. Бу рақамлаштириш лойиҳасини бевосита амалга оширадиганлар:

  • Функционал талабларни маҳсулотга бўлган талабларга ўзгартиришади.
  • Функционални ишлаб чиқишади.
  • Жорий этилаётган тизимни янги тизимлар билан интеграциялайди.
  • Тизимни оптималлаштиради.
  • Тизим билан ишлайдиган ходимларни ўқитишади.
  • Фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлашади.

HR

Муайян корпоратив маданиятни қўллаб-қувватлаши керак бўлган компания ичидаги HR ходими бўлиши лозим, фақатгина ёлловчи эмас. Рақамлаштириш лойиҳасида ушбу мутахассис:

  • Aхборот билан таъминлашни амалага оширади

Ҳар қандай лойиҳа ўз соҳасига кирадиганларга муқаррар равишда таъсир қиладиган ўзгаришларни ўз ичига олади. HR – булар лойиҳани ахборот билан таъминлаш орқали тўғри ижобий фонни яратадиган одамлар – иштирокчилар учун мақсадларни ва фойдали томонларни тушунтириш ишларини олиб боришади.

  • «Таянч» мутахассисларни белгилаб олишга ёрдам беришади

HR «таянч» мутахассисларни аниқлашга ёрдам бериш учун одамларнинг муайян вазифаларни бажариш қобилиятини баҳолай олиши керак. Бу мутахассисларга эмас, балки бу мутахассисларга ишониш керак деган хулосани бера олиши зарур.

  • Молиявий рағбатни мослаштиради

HR, бир томондан, лойиҳада фаол иштирок этаётган ва уни олдинга силжитадиган ходимлар учун молиявий рағбат моделини ўзгартириш бўйича тегишли чоралар кўради. Бошқа томондан, лойиҳа амалга оширилиб бориши натижасида фаолияти ўзгарган одамлар учун ҳам.

Хулоса

  1. Бизнес «тирик» бўлиши керак. Aгар бизнес «ўлик» бўлса, уни рақамлаштириш орқали сақлаб бўлмайди. Фақат бизнес моделини ўзгартирсак, рақамлаштириш бизнесга фойда келтириши мумкин.
  2. Бизнес эгаси, яъни мулкдор рақамлаштиришга ишониши ва ўзгаришларни қўллаб-қувватлаши керак.
  3. Ушбу лойиҳани амалга оширадиган жамоа тўғри шаклланган бўлиши керак.
  4. Режалаштирилган ўзгаришларни амалга ошириш учун жамоага ёрдам берадиган, тўғри ахборот фонини яратадиган HR бўлиши керак.

Шоҳруҳ Раҳмат Aҳтам ўғли, «Aхборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси бўлим бошлиғи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг