Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Nokia" афсонавий телефонни ҳаётга қайтаряпти

Фото: "Mobiset.ru"

"Nokia" компанияси 2006 йилда машҳур бўлган N73 аппаратининг янги версиясини чиқаряпти.

Эски версиясида телефон тугмачали клавиатура, 2,4 дюймли рангли TFT-экран, 42 мегабайт оператив ва 64 мегабайт ички хотира, 3 мегапикселли камера, "Bluetooth" таъминотига эга эди. "Symbian 9.1" оператив тизими билан ишларди.

Янгиланган кўринишдаги смартфоннинг асосий хусусиятлари ҳозирча маълум қилинмади. Аммо 5 та объективдан иборат рекорд даражадаги камерага эга бўлиши айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг