Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега дўкондаги вақтинча чегирмага қизиқамиз-у, онлайн хизматлардаги доимий чегирмага эътибор бермаймиз?

Нега дўкондаги вақтинча чегирмага қизиқамиз-у, онлайн хизматлардаги доимий чегирмага эътибор бермаймиз?

Фото: Weblinks.ru

Бирор кийим дўконида чегирма эълон қилинса, аёлларнинг оқиб бориши турган гап. Эркаклар эса одатда маиший техникага оид чегирмаларни қўлдан бой бергиси келмайди. Махсус таклифлар куни ҳатто ишини ташлаб, арзонроқ харидларга улгуриб қолишга шошиладиганлар кўп. Лекин нега йил давомида доимий чегирмага эга давлат хизматларидан фойдаланишни ўйламаймиз? Балки бундан хабардор ҳам эмасдирсиз?

Масалан, фарзандли бўлган оила бола туғилганлиги ҳақида маълумотнома олиши керак. Бунинг учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилсангиз ёки Давлат хизматлари марказига борсангиз, йўл кира ва вақт сарфидан ташқари, давлат божини ҳам кўпроқ тўлайсиз. Ягона портал (my.gov.uz) орқали топширилганда эса 10 фоиз чегирмага эга бўласиз. Йўл харажатлари ҳам ёнингизда қолади, навбат кутиб вақтингиз ва асабингизни зое кетказмайсиз.

Миллий тоифали спорт ҳаками тоифасини олиш, автотранспорт бошқаруви учун электрон ишончнома бериш, кредит тарихини олиш, ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш, фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш, диплом дубликатини олиш, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш каби ишларни битиришда ҳам 10 фоиз чегирма имкониятига эгасиз.

Демак, my.gov.uz ишларингизни нафақат уйдан чиқмасдан ҳал қилиш, сарсонгарчилик ва навбатларга чек қўйиш, балки тежамкорлик нуқтаи назаридан ҳам тўғри танловдир. Бундан ташқари, яна кўплаб хизматларнинг мутлақо бепул кўрсатилишига нима дейсиз?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг