Навоий вилоятида АйТи йўналишида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров Навоий вилоятида АйТи йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ташрифнинг илк манзили Навоий шаҳрида ташкил этилган “Collabrium Coworking” марказининг ички имкониятлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган АйТи хизмат турлари ҳамда уларни янада кенгайтириш орқали АйТи хизматлар экспорт ҳажмини ошириш бўйича масалалар кенг муҳокама этилди.
Бундан ташқари, навоийлик ёшларга АйТи таълим билан бир қаторда инглиз тилларини мукаммал ўргатиб келаётган “IT and IELTS SCHOOL”” ўқув марказининг муваффақиятлари билан танишилиб, марказда яратилган имкониятлар тўғрисида мутасаддилар томонидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Навоий шаҳрида янгидан ташкил этилган ахборот коммуникация-технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни кўрсатиш ва экспорт (IT outsourcing) маркази “EMAL4U” МЧЖ ҚК фаолияти билан кўздан кечирилди. Марказнинг хизмат кўрсатиш ҳажми ва географиясини кенгайтириш ҳамда хизмат кўрсатиш турларини ошириш орқали юқори маошли ишчи ўринларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Ташриф давомида IT-Park Навоий филиалида ёшларнинг стартап лойиҳалари билан танишилди ҳамда ишлаб чиқиллаётган лойиҳаларни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсилар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter