Мустақиллигимизнинг 33 йиллига бағишланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” тадбири бўлиб ўтди
Кеча, 30 август куни Рақамли технологиялар вазирлигида Мустақиллигимизнинг 33 йиллига бағишланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Унда вазирлик марказий аппати ходимлари, шунингдек, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари видеоконференция шаклида қатнашди.
Тадбирни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов кириш сўзи билан очиб берди.
“Биргина соҳамизни олиб қарайдиган бўлсак, авваллари биз чет элларга чиқиб, ҳавас қилиб келардик. Мана, сўнгги йилларда берилган имкониятлар туфайли IT Parkлар ташкил этилди, муносиб шароитлар яратилди. Ҳозир кўпгина хорижий давлат ташкилотлари, компаниялар вакиллари келиб, бизга ҳавас қилмоқда. Ўзгаришларни шунинг ўзида сезиш мумкин.
Бу, албатта, мустақиллик туфайли эришаётган ютуқларимиз натижаси”, – деди вазир Ш. Шерматов.
Тадбир давомида вазир “Содиқ хизматлари учун”, “Шуҳрат медали” медали ҳамда “Меҳнат шуҳрати ордени” билан тақдирланган соҳа ходимларини вазирлик жамоаси номидан табриклади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter