Мия учун қай бири фойдалироқ — қўлда ёзганми ё рақамли қурилмаларда?
Мия учун қай бири фойдалироқ — қўлда ёзганми ё рақамли қурилмаларда? Яқинда ўтказилган тадқиқотда шу саволга жавоб изланди — натижалар Frontiers журналида эълон қилинди.
Тадқиқотга 36 нафар университет талабаси жалб қилинди. Олимлар ЭЭГ (электроэнцефалография) маълумотлари ёрдамида боғланиш паттернларини кузатиб бориб, уларнинг миясидаги электр фаолликни ёзиб олишди.
Қайд этилишича, сўзлар рақамли ручкада ёзилганида, клавиатурадан фойдаланилганга қараганда, мияда мураккаброқ боғланиш паттернлари намоён бўлган. Сўзларни қўлда ёзганда, айниқса, миянинг тепа ва марказий соҳаларида кузатиладиган боғланиш уйғунлиги (когнитивлиги), хотирани шакллантириш ва янги ахборотни кодлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, таълимдаги ўрганиш жараёнини яхшилайди.
Тадқиқот муаллифлари, қўлда ёзишнинг когнитив афзалликларини таъкидлаш билан бирга, таълим муассаларида анъанавий ёзиш ва ривожланиб бораётган технология ютуқлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарур деган хулосага келишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter