Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар соҳасида 2023/2024 ўқув йили учун ажойиб туҳфа!

Рақамли технологиялар соҳасида 2023/2024 ўқув йили учун ажойиб туҳфа!

Фото: Computerra

“Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамаси қарори (ВМҚ–206-сон, 19.05.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ қуйидагилар белгиланмоқда:

  • республикада фаолият юритувчи давлат олий таълим муассасаларининг 2-босқични якунлаган талабалари танлов асосида қабул қилинади;
  • биринчи ўқув йилида камида 60 нафар тингловчи қабул қилинади, кейинги йилларда тингловчилар сони эҳтиёждан келиб чиқиб ошириб борилади;
  • таълим олиш 34 ҳафта муддат давомида “Blended learning-аралаш таълим технологияси” асосидаги ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади.

Танлов 3 босқичда амалга оширилади:

  • биринчи босқич — онлайн ариза ва IQ тест;
  • иккинчи босқич — имтиҳон;
  • учинчи босқич — суҳбат.

Танловдан муваффақиятли ўтган талабаларга қуйидаги шарт-шароитлар яратилади:

  • БҲМнинг 4 баравари миқдорида ҳар ойда бир маротаба рағбатлантириб борилади;
  • таълим олиш муддатига зарур компютер жиҳозлари (ноутбук) тақдим этилади;
  • IT Park резидентлари бўлган ташкилотларда амалиётларда қатнашиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг