Жорий йилнинг 27 ноябр куни “Молиявий эркинликка эришиш ва Фрилансинг истиқболлари” бўйича Тошкент шаҳар Фан ва технологиялар университетида форум бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилиб, унда Тошкент шаҳар ёшларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Форумда тадбир иштирокчиларига фрилансинг соҳасида яратилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот бериб, молиявий мустақилликка эришиш бўйича қимматли билим ва тажриба алмашдилар.
Шунингдек, иштирокчилар фрилансинг орқали пул ишлашнинг қўшимча усулларини муҳокама қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter